DIQQAT TANLOV
- 27.ноябрь.22
Ташқи аудиторлик ташкилотлари
Д И Қ Қ А Т И Г А
«ЎзЭлектротерм» АЖнинг 2022 йил молия-хўжалик фаолиятини ҳамда жамият йиллик молиявий ҳисоботларининг миллий стандартларига мувофиқ ташқи аудитдан ўтказиш учун ташқи аудиторлик ташкилотини танловини эълон қилади.
ТАНЛОВ АРИЗАЛАРИНИ БЕРИШ ТАРТИБИ
1. Танлов эълон қилинган санадан эътиборан 10 календар куни ичида аудиторлик ташкилотлари танлов комиссияси котибига ушбу ҳужжатда белгиланган талабларга мувофиқ расмийлаштирилган конвертда таклиф юборишади.
2. Очиқ конвертда қуйидаги ҳужжатлар бўлиши лозим:
а) танловда иштирок этиш учун илова қилинаётган шаклга мувофиқ танлов аризаси;
б) иловага мувофиқ шаклдаги тақдим этилган ҳужжатлар рўйхати;
д) таъсис ҳужжатларининг ва давлат рўйхатидан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг нотариал тасдиқланган нусхалари;
е) аудиторларнинг профессионал жамоат бирлашмасига аъзоликни тасдиқловчи ҳужжатнинг раҳбар имзоси ва корхона муҳри билан тасдиқланган нусхаси;
ж) ўтган йил натижаларига кўра республика аудиторлик ташкилотларининг фаолиятини рейтинг баҳолашда иштирок этганлигини тасдиқловчи ахборот;
з) аудиторлик ташкилотининг охирги 3 йил ичида ташқи сифат назоратидан ўтганлигини тасдиқловчи ахборот;
и) аудиторлик ташкилотининг охирги йиллик бухгалтерлик балансининг, охирги ҳисобот санасидаги баланснинг ва охирги 3 йил ичидаги фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботларнинг ариза берувчи томонидан тасдиқланган нусхалари;
к) буюртмачининг фаолиятига тегишли тармоқ (соҳа) корхоналарида аудит ўтказиш тажрибасига эга эканлиги тўғрисидаги раҳбар имзоси ва ташкилот муҳри билан тасдиқланган маълумотнома;
л) аудиторлик фаолиятини амалга оширишда профессионал жавобгарлик суғурта полисининг нотариал тасдиқланган нусхаси;
м) аудиторлик ташкилоти муассислари таркибида, унинг бошқарув органларида ва аудиторлари орасида акциядорлик жамиятининг бошқарув органларида мансабга эгалик қиладиган ходимларга аффилланган шахслар мавжудлиги/йўқлиги тўғрисидаги ахборот;
н) охирги 3 йил ичида сифатсиз аудиторлик текшируви ўтказганлиги ёки махфийлик тамойилини бузганлиги учун молиявий ҳисоботнинг манфаатдор фойдаланувчилари томонидан эътироф этилган талабномалар ва қондирилган даъволарнинг мавжудлиги/йўқлиги тўғрисидаги ахборот;
о) аудиторлик текширувларини ўтказиш ҳуқуқини берувчи лицензияни охирги 3 йил ичида тўхтатиш фактлари тўғрисидаги ахборот.
3. Алоҳида ёпиқ конвертларда техник ва молиявий таклифлар тўғрисидаги ахборот бўлиши зарур.
4. Молиявий таклиф солинган конверт ичида қуйидаги ҳужжатлар бўлиши лозим:
а) белгиланган шаклга мувофиқ қийматни асослаш (4-илова);
б) белгиланган шаклга мувофиқ молиявий таклиф, шу жумладан устама харажатлар (агар қўлланилса) ва ҚҚС (5-илова);
6. Барча конвертлар битта ташқи йирик конвертга солиниб, юборувчининг манзилини аниқ кўрсатган ҳолда, тамғаланиши лозим. Ташқи конверт устида танлов номи қайд этилиши зарур. Ёпиқ ички конвертлар устида «танлов ўтказилмагунга қадар очилмасин» сўзлари қайд этилиши лозим.
7. Барча келиб тушган таклифлар танлов комиссиясининг котиби томонидан танлов таклифларини қайд этиш журналида рўйхатга олинади.
8. Техник ва молиявий таклифлар солинган конвертлар танлов комиссияси котибида танлов комиссиясининг мажлиси ўтказилгунга қадар тамғаланган ҳолда сақланади.
9. Танлов аризасининг ахборот картасида кўрсатилган танлов таклифларини қабул қилиш муддати якунлангандан кейин келиб тушган танлов аризалари шунингдек, танлов таклифларини қайд этиш журналида рўйхатга олинади, бироқ конвертларни очиш пайтида очилмаган ҳолда танлов иштирокчисига қайтарилади ва танловда иштирок этишга қўйилмайди (кўриб чиқилмайди).
10. Танлов иштирокчиларидан олинган барча ҳужжатлар танлов комиссияси ихтиёрида қолади ва ўз эгаларига қайтарилмайди.
Таклифлар 2022 йил 25 феврал кунига қадар қабул қилинади.
Таклифларни қуйидаги манзилга юбориш сўралади:
Индекс: 160903, Наманган вилояти, Наманган шаҳри, 8-март кўчаси. №3 уй «ЎзЭлектротерм» aksiyadorlik jamiyati бошқарувига
«ЎзЭлектротерм» aksiyadorlik jamiyati жамият кузатув кенгаши