КОРПОРАТИВ ВЕБ-САЙТЛАРГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМ ТАСДИҚЛАНДИ

ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 2 июлда қабул қилинган “Акциядорлик жамиятларида корпоратив бошқарув тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 176-сонли қарори билан Акциядорлик жамиятларининг корпоратив веб-сайтларига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Акциядорлик жамиятларининг корпоратив веб-сайтларига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 07.04.2014 йилдаги ПФ-4609-сонли Фармони билан тасдиқланган 2014-2015 йилларда Инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни рағбатлантириш самарадорлигини оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар дастури 38-банди ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилди.

Ҳужжат акциядорлик жамиятларининг корпоратив веб-сайтларига ва ушбу сайтларда ошкор қилиш мажбурий бўлган ахборотга қўйиладиган талабларни белгилайди. Бунда, АЖ шаклида ташкил этилган хўжалик бошқаруви органи (хўжалик бирлашмалари) корпоратив веб-сайти Вазирлар Маҳкамасининг 31.12.2013 йилдаги 355-сонли қарори билан тасдиқланган Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг расмий веб-сайтига қўйиладиган асосий талабларга ҳам мувофиқ бўлиши керак.

Низомнинг 3-бандига кўра, корпоратив веб-сайтда мажбурий жойлаштирилиши керак бўлган ахборотларга жамият фаолиятининг предмети ва мақсадлари, ривожлантириш стратегияси тўғрисидаги ахборот, аффилланган шахслар рўйхати, корпоратив бошқарув кодекси, муҳим фактлар, чораклик ва йиллик ҳисоботлар, аудиторлик ташкилотининг хулосаси, аксиядорларга ҳисобланган ва тўланган дивидендлар тўғрисидаги маълумотлар ва бошқалар тегишлидир.

Ҳукумат қарорида кўрсатилганидек, Акциядорлик жамиятларининг корпоратив веб-сайтларига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низом 01.01.2015 йилдан кучга киради.

Охирги янгиликлар

«Ўзэлектротерм» акциядорлик жамияти акциядорлари диккатига!
«ЎЗЭЛЕКТРОТЕРМ» АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ АКЦИЯДОРЛАРИ ДИККАТИГА!

Эмиссия рисоласи
Акциялар чиқарилув қарори (кўчириб олиш) Эмиссия рисоласи (кўчириб олиш)

АКЦИЯДОРЛАР ДИҚҚАТИГА - 29.06.2018г.
«Ўзэлектротерм» Акционерлик жамияти акциядорлари диккатига! 2018 йил 29 июнь куни…

КРЕДИТОРЛАР ДИҚҚАТИГА - 26.12.2016г.
«Ўзэлектротерм» акциядорлик жамияти барча кредиторлари диккатига! Жамият акциядорларининг 26.12.2016 йилдаги…

Жамият ҳақида

«ЎзЭлектротерм» АЖ кенг қамровда саноат объектлари ҳамда маиший объектларини қаноатлантирувчи. Батафсил...

Контактлар

 160103, Наманган шаҳри, 8 март кўчаси, 3.
  0 (369) 234-21-56
  info@uzelektroterm.uz

   

МАЪЛУМОТЛАР