5-6-ноябр кунлари Тошкентда Халқаро инвестиция форуми

5-6-ноябр кунлари Тошкентда Халқаро инвестиция форуми бўлиб ўтади


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати 2015-йил 5-6-ноябр кунлари Тошкент шаҳрида Халқаро инвестиция форуми ўтказилишини маълум қилади.

Тадбирдан кўзланган асосий мақсад – Ўзбекистон Республикасида хусусийлаштириш давлат дастурига киритилган йетакчи корхоналарни тақдим этиш ва уларни ишлаб чиқаришнинг модернизацияланиши ва технологик янгиланишини таъминлаш, ички ва ташқи бозорларда рақобатбардош бўлган маҳсулотларнинг ишлаб чиқарилишини ташкил этиш, шунингдек замонавий корпоратив бошқарув усулларини жорий қилиш имкониятига эга стратегик чет эл инвесторларига сотувга чиқаришдир.


Форумда Ўзбекистон Ҳукумати аъзолари, вазирлик ва идоралари раҳбарлари, расмий хорижий делегациялар, йетакчи чет эл компаниялари, инвестиция фондлари ва банклари, шунингдек Жаҳон банки, Халқаро молия корпорацияси, Осиё тараққиёт банки ва шу каби бошқа халқаро молия муассасалари раҳбарлари иштирок этади.

Тадбир дастуридан пленар йиғилишлар, йирик чет эл инвесторларининг Ўзбекистонда бизнес юритиш тажрибасига оид маърузалари, иқтисодиётнинг турли йўналишлари бўйича сексиявий йиғилишлар ва улар доирасидаги хусусийлаштириш учун таклиф этилаётган объектлар тақдимоти, корхоналарга ташриф, шунингдек тадбирнинг бизнес соҳага доир қисмини тўлдириш мақсадида кўҳна Самарқанд, Бухоро ва Хива шаҳарлари зиёратини ўз ичига олган маданий дастур ўрин олган.

Халқаро инвестиция форуми чет эл инвесторларининг ўзаро манфаатли ишбилармонлик алоқаларини йўлга қўйиши, истиқболли ва тезкор суръатларда ривожланиб бораётган Ўзбекистон бозорида янги имкониятларни очишига хизмат қилади.

Охирги янгиликлар

Эмиссия рисоласи
Акциялар чиқарилув қарори (кўчириб олиш) Эмиссия рисоласи (кўчириб олиш)

АКЦИЯДОРЛАР ДИҚҚАТИГА - 29.06.2018г.
«Ўзэлектротерм» Акционерлик жамияти акциядорлари диккатига! 2018 йил 29 июнь куни…

КРЕДИТОРЛАР ДИҚҚАТИГА - 26.12.2016г.
«Ўзэлектротерм» акциядорлик жамияти барча кредиторлари диккатига! Жамият акциядорларининг 26.12.2016 йилдаги…

АКЦИЯДОРЛАР ДИҚҚАТИГА - 26.12.2016г.
«Ўзэлектротерм» акциядорлик жамияти акциядорлари диккатига! 2016 йил 26 декабрь куни…

Жамият ҳақида

«ЎзЭлектротерм» АЖ кенг қамровда саноат объектлари ҳамда маиший объектларини қаноатлантирувчи. Батафсил...

ФОЙДАЛИ МАНБАЛАР

            

 

 

       

Контактлар

 160103, Наманган шаҳри, 8 март кўчаси, 3.
  0 (369) 234-21-56
  info@uzelektroterm.uz

   

МАЪЛУМОТЛАР