АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТЛАРИДА ЗАМОНАВИЙ КОРПОРАТИВ БОШҚАРУВ УСЛУБЛАРИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА ФАРМОН ИМЗОЛАНДИ

2015-йил 24 апрелда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-4720 сонли “Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” фармони қабул қилинди

Мазкур Фармоннинг мақсади тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни кенг жалб қилиш, акциядорлик жамиятлари фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, бўлажак инвесторлар учун уларнинг очиқлиги ва жозибадорлигини таъминлаш, замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий қилиш, корхоналарни стратегик бошқаришда акциядорлар ролини кучайтириш учун қулай шароитларни яратишдан иборатдир.

Мазкур Фармон билан акциядорлик жамиятининг намунавий ташкилий тузилмаси маъқулланди ва корпоратив бошқарув тизимини тубдан такомиллаштриш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

Фармоннинг 7-бандида 2015 йил 1 июлдан:

  • акциядорлик жамияти ижроия органининг раҳбарини тайинлаш тўғрисидаги қарор хорижий менежерлар ҳам иштирок этиши мумкин бўлган танлов асосида , одатда, қабул қилинади,
  • акциядорлар, жумладан, миноритар акциядорлар хўжалик судига уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилгани ҳақида даъво аризаси билан мурожаат қилганда, уларга давлат божини тўлаш муддати узайтирилади ва бу бож айбдор томонидан ундирилади.

Фармоннинг 3-бандида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 31.03.2015 йилдаги ПҚ-2327 сонли қарори билан АЖлар фаолиятининг самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш бўйича Коммисияга давлат улуши мавжуд бўлган АЖларнинг раҳбариятини корпоратив бошқарув, менежмент, маркетингнинг замонавий услублари ва принципларини билиш, АКТ ва унинг ишлаб чиқаришни бошқариш тизимида қўллай олишни билиш бўйича аттестациядан ўтказиш бўйича топшириқ берилди.  

Шунингдек, мазкур Фармон билан аксиядорлик жамиятлари бошқарув ходимлари сифатида жалб қилинган хорижий мутахассисларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш фондидан ягона ижтимоий тўловдан озод этиладилар.

Корпоратив бошқарув тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича тасдиқланган чора-тадбирлар дастури 46 та банддан ташкил топган, ва қуйидаги бўлимларга гуруҳланган:

  • Халқаро тажрибани чуқур таҳлил қилиш ва шу асосда замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш.
  • Акциядорлик жамиятларига хорижий инвестицияларни кенг жалб қилиш, уларнинг фаолияти очиқлигини ошириш, улар томонидан халқаро стандартлар асосида аудит ва молиявий ҳисобот ахборотини нашр қилиш учун қулай шароитлар яратиш.
  • АЖ лар фаолиятларида давлат органлари, аксиядорлар ва менежмент ўртасидаги вазифа ва ваколатлар аниқ ажратиб олиниши.
  • АЖ ларини фаолияти устидан стратегик бошқарув ва уни назорат қилишни таъминлашда аксиядорлар, жумладан, миноритар аксиядорлар ўрнини ошириш.
  • Корпоратив бошқарув соҳасида замонавий ахборот технологияларни жорий қилиш.
  • Қимматли қоғозлар бозорини, хусусан иккиламчи бозорини янада ривожлантириш, унинг ахборот-техник базасини мустаҳкамлаш.
  • Корпоратив бошқарув соҳасида ходимлар тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш.

Охирги янгиликлар

Эмиссия рисоласи
Акциялар чиқарилув қарори (кўчириб олиш) Эмиссия рисоласи (кўчириб олиш)

АКЦИЯДОРЛАР ДИҚҚАТИГА - 29.06.2018г.
«Ўзэлектротерм» Акционерлик жамияти акциядорлари диккатига! 2018 йил 29 июнь куни…

КРЕДИТОРЛАР ДИҚҚАТИГА - 26.12.2016г.
«Ўзэлектротерм» акциядорлик жамияти барча кредиторлари диккатига! Жамият акциядорларининг 26.12.2016 йилдаги…

АКЦИЯДОРЛАР ДИҚҚАТИГА - 26.12.2016г.
«Ўзэлектротерм» акциядорлик жамияти акциядорлари диккатига! 2016 йил 26 декабрь куни…

Жамият ҳақида

«ЎзЭлектротерм» АЖ кенг қамровда саноат объектлари ҳамда маиший объектларини қаноатлантирувчи. Батафсил...

ФОЙДАЛИ МАНБАЛАР

            

 

 

       

Контактлар

 160103, Наманган шаҳри, 8 март кўчаси, 3.
  0 (369) 234-21-56
  info@uzelektroterm.uz

   

МАЪЛУМОТЛАР