1 ИЮЛДАН АКЦИЯДОРЛАР СУДГА ДАЪВО АРИЗАСИ БИЛАН МУРОЖААТ ҚИЛГАНДА ДАВЛАТ БОЖИНИ ТЎЛАШ МУДДАТИ УЗАЙТИРИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24. 04. 2015 йилдаги ПФ-4720-сонли “Акциядорлик жамиятларида корпоратив бошқарув тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фаромонига мувофиқ 2015 йилнинг 1 июлидан:

  • акциядорлик жамияти ижро органининг раҳбарини тайинлаш тўғрисидаги қарор, одатда, ҳорижий менежерлар ҳам иштирок этиши мумкин бўлган танлов асосида қабул қилинади,
  • акциядорлар, жумладан, миноритар аксиядорлар хўжалик судига уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилгани ҳақида даъво аризаси билан мурожаат қилганда, уларга давлат божини тўлаш муддати узайтирилади ва бу бож айбдор томонидан ундирилади,
  • акциядорлик ва бошқа хўжалик жамиятлари номларида уларнинг устав капиталида давлат улушидан қатъий назар, «давлат» сўзидан фойдаланишга йўл қўйилмайди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 15.05.2015 йилдаги ПФ-4725-сонли “Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ 2015 йилнинг 1 июлидан:

  • микрофирмалар, кичик корхоналар ва фермер хўжаликлари фаолиятига оид барча текширувлар режали тартибда назорат органлари томонидан тўрт йилда бир мартадан, бошқа хўжалик субъектларида эса фақат Ўзбекистон Республикаси Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи республика кенгаши қарорига асосан уч йилда бир мартадан кўп бўлмаган тартибда амалга оширилади,
    молия-хўжалик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган режали текширувлар ўтказиш муддати 10 календар кунидан ошмайди,
  • тадбиркорлик субъектларининг молиявий-хо`жалик фаолиятини режали текширишлар фақат сўнгги режали текширишдан кейинги даврни қамраб олади, 
  • қўзғатилган жиноий ишлар муносабати билан хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан хўжалик юритувчи субъект жалб этган адвокатлар албатта иштирок этган ҳолда (хўжалик юритувчи субъект томонидан ушбу ҳуқуқнинг рад этилиш ҳолатлари бундан мустасно) амалга оширилади,

Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 184-моддасида назарда тутилган жиноятни (солиқлар ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш) биринчи марта содир этган, жиноят аниқлангандан кейин 30 кун ичида давлатга этказилган зарарни тўлиқ қоплаган, пеня ва бошқа турдаги молиявий санкцияларни тўлаган шаҳсга нисбатан жиноий иш қўзғатилмайди ва у жавобгарликдан озод қилинади.
Бундан ташқари, Вазирлар Маҳкамасининг 19.06.2015 йилдаги 164-сонли Қарорига кўра Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касбларининг янгиланган классификатори жорий йилнинг 1 июлдан бошлаб амалга киритилди. Қарорга кўра Классификатор:

  • хизматчилар лавозимлари ва ишчилар касблари номларидан фойдаланиш юзасидан - ходимларнинг меҳнат дафтарчаларига ёзувларни қайд этишда, меҳнат шартномалари тузишда, буйруқларни расмийлаштиришда, хизматчиларнинг лавозимларини ходимлар тоифаларига киритишда мажбурий ҳисобланади, 
  • ишга қабул қилишда ходимлар маълумотининг энг паст даражаси, ишчилар касблари бўйича тариф разрядларини белгилаш юзасидан – давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотларида, хо`жалик бошқаруви органларида, шунингдек устав капиталида давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бо`лган ташкилотларда қўлланилиши мажбурий ҳисобланади, 
  • таълим йўналиши юзасидан - тавсия хусусиятига эга.

Охирги янгиликлар

Эмиссия рисоласи
Акциялар чиқарилув қарори (кўчириб олиш) Эмиссия рисоласи (кўчириб олиш)

АКЦИЯДОРЛАР ДИҚҚАТИГА - 29.06.2018г.
«Ўзэлектротерм» Акционерлик жамияти акциядорлари диккатига! 2018 йил 29 июнь куни…

КРЕДИТОРЛАР ДИҚҚАТИГА - 26.12.2016г.
«Ўзэлектротерм» акциядорлик жамияти барча кредиторлари диккатига! Жамият акциядорларининг 26.12.2016 йилдаги…

АКЦИЯДОРЛАР ДИҚҚАТИГА - 26.12.2016г.
«Ўзэлектротерм» акциядорлик жамияти акциядорлари диккатига! 2016 йил 26 декабрь куни…

Жамият ҳақида

«ЎзЭлектротерм» АЖ кенг қамровда саноат объектлари ҳамда маиший объектларини қаноатлантирувчи. Батафсил...

ФОЙДАЛИ МАНБАЛАР

            

 

 

       

Контактлар

 160103, Наманган шаҳри, 8 март кўчаси, 3.
  0 (369) 234-21-56
  info@uzelektroterm.uz

   

МАЪЛУМОТЛАР