МИНОРИТАР АКЦИЯДОРЛАР ҚЎМИТАСИНИНГ ФАОЛИЯТ КЎРСАТИШИ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА НИЗОМ РЎЙХАТДАН ЎТДИ

2015 йил 27 августда Адлия вазирлигида “Акциядорлик жамиятида миноритар акциядорлар қўмитасининг фаолият кўрсатиши тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” Марказнинг 2015 йил 10 августдаги 2015-09-сонли буйруғи рўйхатдан ўтди.

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги (06. 05. 2014й. №ЎРҚ-370 ) Қонунининг 82-моддасига мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, унга асосан миноритар акциядорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида акциядорлик жамиятида уларнинг орасидан миноритар акциядорларнинг қўмитаси ташкил этилиши мумкин (кейинги ўринларда – Қўмита). Қўмитанинг аъзоларини сайлашда акциядорларнинг умумий йиғилишида ҳозир бўлган ва жамият кузатув кенгашига номзодлар кўрсатмаган ёхуд аксиядорларнинг ўтказилаётган умумий йиғилишида кузатув кенгашига номзодлари сайланмаган акциядорлар иштирок этади.

Қўмитанинг таркибига жамиятнинг директори, бошқарув аъзолари, шунингдек жамиятнинг кузатув кенгашига ва тафтиш комиссиясига (тафтишчиси этиб) сайланган шахслар кириши мумкин эмас.

Низомнинг 1-бандига мувофиқ, миноритар акциядорлар деганда акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиши ва овоз бериши йиғилиш кун тартибидаги масалалар бўйича овоз бериш натижаларига таъсир ўтказмайдиган акциялар эгалари тушунилади.

Низомнинг 7-бандида қўмита аъзоларини сайлаш тўғрисидаги қарор аксиядорларнинг умумий йиғилиши томонидан бир йил муддатга қабул қилиниши белгиланди.

Низомнинг 12-бандига мувофиқ, Қо`мита фаолиятини ташкил этиш мақсадида жамият ижроия органи раҳбари қўмита аъзоларига иш жойини, компютер ускунасини, сейфни, телефон ёки факсимил алоқасини ажратган тарзда зарур меҳнат шароитини яратиб бериши шарт.

Қўмита раиси, Низомнинг 14-бандига мувофиқ, Қўмита қарорида куни ва вақтини белгилаган тарзда миноритар акциядорларни ҳафталик қабулини ташкил этиши лозим. Шу билан бирга, Низомнинг 17-бандидан келиб чиққан ҳолда, Қўмита раиси қўмитанинг ваколати доирасига киритилган барча масалалар бўйича жамиятнинг маълумот ва ҳужжатларидан, шу жумладан жамият тафтиш комиссиясининг (тафтишчисининг), аудиторлик ташкилотининг хулосалари ва ҳисоботлари, назорат қилувчи давлат органларининг текшириш далолатномалари, жамиятга ва унинг мансабдор шахсларига нисбатан чиқарилган суд қарорларидан, шунингдек аффилланган шахслар билан назарда тутилган битимларни жамиятнинг ижроия органи ва ички аудит хизмати томонидан ўрганиш бўйича баённомаларидан эркин фойдаланиш ҳуқуқига эга.

Қўмита аъзолари жамият ёки унинг фаолияти тўғрисидаги хизмат, тижорат сирини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи ахборотни ошкор қилишга ҳақли эмас (20-банд).

Низом расмий эълон қилинган кундан (02.09.2015й.) эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.

Охирги янгиликлар

Эмиссия рисоласи
Акциялар чиқарилув қарори (кўчириб олиш) Эмиссия рисоласи (кўчириб олиш)

АКЦИЯДОРЛАР ДИҚҚАТИГА - 29.06.2018г.
«Ўзэлектротерм» Акционерлик жамияти акциядорлари диккатига! 2018 йил 29 июнь куни…

КРЕДИТОРЛАР ДИҚҚАТИГА - 26.12.2016г.
«Ўзэлектротерм» акциядорлик жамияти барча кредиторлари диккатига! Жамият акциядорларининг 26.12.2016 йилдаги…

АКЦИЯДОРЛАР ДИҚҚАТИГА - 26.12.2016г.
«Ўзэлектротерм» акциядорлик жамияти акциядорлари диккатига! 2016 йил 26 декабрь куни…

Жамият ҳақида

«ЎзЭлектротерм» АЖ кенг қамровда саноат объектлари ҳамда маиший объектларини қаноатлантирувчи. Батафсил...

ФОЙДАЛИ МАНБАЛАР

            

 

 

       

Контактлар

 160103, Наманган шаҳри, 8 март кўчаси, 3.
  0 (369) 234-21-56
  info@uzelektroterm.uz

   

МАЪЛУМОТЛАР