Корпоратив бошқарув

«ЎзЭлектротерм» АЖ корпоратив бошқаруви

«ЎзЭлектротерм» АЖ ташкилий-ҳуқуқий шакли – Акциядорлик жамияти ва унинг корпоратив бошқаруви Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан тартибга солинади. «ЎзЭлектротерм» АЖнинг олий бошқарув органи бу йилда бир маротаба ўтказиладиган акциядорларнинг умумий йиғилиши ҳисобланади. Ушбу йиғилишда Жамиятнинг узоқ муддатли истиқболига алоқадор ва «ЎзЭлектротерм» АЖ ривожланиш йўналишларини аниқловчи энг муҳим масалалар кўриб чиқилади ва қабул қилинади.

Корпоратив бошқарув меъёрларига кўра «ЎзЭлектротерм» АЖ қуйидаги бошқарув органларидан иборат:

  1. Акциядорлар умумий йиғилиши – энг юқори бошқарув органи;
  2. Кузатув кенгаши;
  3. Ижроия органи.

«ЎзЭлектротерм» АЖ умумий бошқаруви эса 9 кишидан иборат бўлган Кузатув кенгаши томонидан амалга оширилади. Кузатув кенгашининг ваколатига қуйидагилар масалалар киради: ишлаб чиқариш ҳажми ва йўналишларини аниқлаш, рентабелликни ва Жамитнинг иқтисодий ва молиявий барқарорликни оширишга доир қарорларни қабул қилиш. «ЎзЭлектротерм» АЖ нинг ҳар бир бошқарув органи ваколатлари акциядорлар умумий йиғилиши томонидан тасдиқланган Устав ва Низомлар билан тартибга солинади.

  1. Акциядорлар умумий йиғилиш тўғрисида;
  2. Кузатув кенгаши тўғрисида;
  3. Ижроия органи тўғрисида.

«ЎзЭлектротерм» АЖ бошқарув тизими самарали бошқарув фаолиятини олиб боришга имкон берувчи вертикал бирлашувли ташкилий структураси тамойили бўйича қурилади. «ЎзЭлектротерм» АЖ жорий иқтисодий фаолиятини бошқаруви Жамият Бош директори томонидан амалга оширилади. Ижроия органини ташкил этиш Умумий йиғилиш ваколатига киритилган.

Уставга мувофиқ тарзда жамият молиявий-хўжалик фаолиятини тартибга солишни куйидагилар амалга оширади:

  1. Тафтиш комиссияси;
  2. Аудиторлик ташкилоти.

Жамиятнинг молиявий-иқтисодий фаолиятининг назоратини тафтиш комиссияси ва ташқи аудиторлар олиб боради. Жамият акциядорлари умумий йиғилишида сайланган 3 кишидан иборат Тафтиш комиссияси, жамиятнинг жорий ва молиявий қарорларини амалга оширилишини назорат қилади.

Охирги янгиликлар

КРЕДИТОРЛАР ДИҚҚАТИГА - 26.12.2016г.
«Ўзэлектротерм» акциядорлик жамияти барча кредиторлари диккатига! Жамият акциядорларининг 26.12.2016 йилдаги…

АКЦИЯДОРЛАР ДИҚҚАТИГА - 26.12.2016г.
«Ўзэлектротерм» акциядорлик жамияти акциядорлари диккатига! 2016 йил 26 декабрь куни…

АКЦИЯДОРЛАР ДИҚҚАТИГА - 16.06.2016г.
«Ўзэлектротерм» Акционерлик жамияти акциядорлари диккатига! 2016 йил 29 июнь куни…

АКЦИЯДОРЛАР ДИҚҚАТИГА!!!
“ЎзЭлектротерм” акциядорлик жамияти акциядорлари диққатига! 2016 йил 27 январь куни…

Жамият ҳақида

«ЎзЭлектротерм» АЖ кенг қамровда саноат объектлари ҳамда маиший объектларини қаноатлантирувчи. Батафсил...

Контактлар

 160103, Наманган шаҳри, 8 март кўчаси, 3.
  0 (369) 234-21-56
  info@uzelektroterm.uz

   

МАЪЛУМОТЛАР