Ривожланиш истиқболлари

Келажакка назар


Корхонанинг материалга талаби ва таннархнинг тушиши катта иқтисодий ва ижтимоий аҳамиятга эга, чунки бу: ишлаб чиқариш харажатларини сезиларли пасайтириш, корхона тасарруфида қолувчи фойдани кўпайтириш, маҳсулот рақобатбардошлигини ошириш, корхонанинг молиявий аҳволини яхшилаш имконини беради.

Таннарни пасайтиришга қаратилган асосий тадбирлар бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:

  1. Хом-ашё ва материал харажатларини меъёрлашририш ва қисқартириш.
  2. Корхонани техник модернизация қилиш.
  3. Таъмир ва бошқа турдаги ишлар нархини пасайтириш.
  4. Хом-ашё, материаллар ва қўшимча маҳсулотлар хариди жараёнларини оптималлаштириш ҳамда товар ва материал қимматликларни сотиб олиш марказлаштирилган тизимидан тўғридан-тўғри шартномалар асосида харид қилиш тизимига ўтиш орқали кирувчи маҳсулотларнинг нархини пасайтириш.
  5. Етказиб бериш ва транспорт механизмини тўлиқ бўшатишнинг оптимал маршрутларни ишлаб чиқиш орқали юкни ташиш харажатларини қисқартириш.

«ЎзЭлектротерм» АЖ нинг маркетинг стратегияси


Рақобатбардош устунлик яратиш мақсадида «ЎзЭлектротерм» АЖ маҳсулотларни дифференциация қилишда таннархни пасайтиришнинг жамланма стратегиясини қўллайди. Маҳсулотни бозорда жойлашнинг ушбу стратегиясининг мазмуни бўлиб нисбатан паст таннарх билан бирга хизмат истеъмолчиларига дифференцияланган хусусиятли хизматларни таклиф этиш ҳисобланади.  Бу ўз навбатида «ЎзЭлектротерм» АЖ га қўшимча нархни икки манбадан олиш имконини беради:

  • Маҳсулотнинг паст таннархи.
  • Истеъмолчилар янада кўпроқ тўлашга тайёр бўлган хизматларнинг ўзига хос хусусиятларини яратиш (дифференциация).

«ЎзЭлектротерм» АЖ фаолият олиб борувчи хизматлар бозорида бундай алоҳида ажралиб турувчи хусусиятлардан бири сифатида (дифференциация элементи) хизматлар имиджи келтирилади.

«ЎзЭлектротерм» АЖ бизнесининг ўсиши ва кўрсатиб борилувчи хизматларнинг самарадорлигини ошириш мақсадида машина ва ускуналар паркини модернизация қилиш ва янгилаш ишлари олиб борилмоқда.

Истеъмол бозори


«ЎзЭлектротерм» АЖ буюртмачи ва истеъмолчилари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:

  • «Узбекистон темир йуллари» АЖ,
  • «Навои тог-кон металлургия комбинати» АЖ,
  • «Олмалик тог-кон металлургия комбинати» АЖ,
  • «Узбекэнерго» АК,
  • «Тошкент Вагонларни куриш ва таъмирлаш заводи» АЖ.

Охирги янгиликлар

КРЕДИТОРЛАР ДИҚҚАТИГА - 26.12.2016г.
«Ўзэлектротерм» акциядорлик жамияти барча кредиторлари диккатига! Жамият акциядорларининг 26.12.2016 йилдаги…

АКЦИЯДОРЛАР ДИҚҚАТИГА - 26.12.2016г.
«Ўзэлектротерм» акциядорлик жамияти акциядорлари диккатига! 2016 йил 26 декабрь куни…

АКЦИЯДОРЛАР ДИҚҚАТИГА - 16.06.2016г.
«Ўзэлектротерм» Акционерлик жамияти акциядорлари диккатига! 2016 йил 29 июнь куни…

АКЦИЯДОРЛАР ДИҚҚАТИГА!!!
“ЎзЭлектротерм” акциядорлик жамияти акциядорлари диққатига! 2016 йил 27 январь куни…

Жамият ҳақида

«ЎзЭлектротерм» АЖ кенг қамровда саноат объектлари ҳамда маиший объектларини қаноатлантирувчи. Батафсил...

Контактлар

 160103, Наманган шаҳри, 8 март кўчаси, 3.
  0 (369) 234-21-56
  info@uzelektroterm.uz

   

МАЪЛУМОТЛАР